20:53 / 04.06.2020
4 431

ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини юз берадиган муддатни маълум қилди

ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини юз берадиган муддатни маълум қилди
Фото: РИА Новости
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европадаги эпидемиологик вазият яхшиланганини эътироф этди ва коронавируснинг иккинчи тўлқини юз берадиган муддатни маълум қилди.

ЖССТнинг Европадаги минтақавий офиси директори Ханс Клюгенинг қайд этишича, Европадаги кўплаб давлатларда вазият яхшиланган, аммо у ҳукуматларни бўшашмасликка чақирди.

«Вазият яхшиланмоқда, аммо байрам қиладиган пайт эмас, балки тайёргарлик кўрадиган вақт ва биз кузга тайёрланишимиз керак», — деб таъкидлади Клюге.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи тўлқин сентябрда бошланиши ва мавсумий грипп тарқалиши билан бир вақтга тўғри келиши мумкин.
Клюге иккинчи тўлқин вақтида тўхтатилмаса, ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, ҳали вакцина яратилмаган, шунинг учун вазият «йил бошидагидан кўра яхши эмас».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини юз берадиган муддатни маълум қилди