20:55 / 06.06.2020
5 944

Собиқ разведкачи коронавирус тарқалиши ҳақида шов-шувли баёнот берди

Собиқ разведкачи коронавирус тарқалиши ҳақида шов-шувли баёнот берди
Ричард Дирлав.
Британия махфий разведка хизматининг собиқ раҳбари Ричард Дирлавнинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 коронавируси Ухандаги лабораторияда яратилган ва кейинчалик беихтиёр ташқарига чиқариб юборилган. Хитой эса, унинг фикрича, ўз қилмиши учун дунёга жавоб бериши керак. Бу ҳақда собиқ разведка ходими The Telegraph нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Дирлав Лондон университетининг профессори Ангус Далглиш ва норвегиялик вирусолог Биргер Соренсен томонидан олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига ишора қилган. Олимларнинг мақоласида сунъий қўшимчалар SARS-CoV-2 коронавирусининг умуртқа поғонасида жойлашган, бу унинг инсон ҳужайралари билан юқори даражада боғланишни таъминлайди.

Олимлар янги коронавирусни «Ухан вируси» деб номлаш тўғрироқ бўлишини таъкидлашган, чунки катта эҳтимол билан кўршапалакларга синаш пайтида «SARS-CoV-2 вируси яратилганига шубҳа йўқ», деган хулосага келади улар.

«Менимча, бахтсиз ҳодиса рўй берди», дейди Дирлав лабораторияда вирус тарқалишининг сабабларини муҳокама қилар экан. Бироқ, разведка ходими Хитой фалокат учун жавобгарликка тортилиши ва дунёга етказилган зарарни қоплаши кераклигига ишонади.

Эътиборли томонини, Британия махфий разведка хизматининг собиқ раҳбари таянаётган мақола бир неча бор қайта ёзилган, чунки у нохолис деб тан олинган. Нуфузли Nature ва Journal of Virology илмий журналлари мақолани «нашр этиш учун яроқсиз» деб тан олди. Хитойга тўғридан-тўғри айбловларни ўз ичига олган мақоланинг муҳим қисми ўчирилгандан сўнг, материал Станфорд ва Данди университетлари томонидан таҳрирланадиган Биофизика кашфиётларининг чораклик шарҳида чоп қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ разведкачи коронавирус тарқалиши ҳақида шов-шувли баёнот берди