07:30 / 07.06.2020
2 245

Сохта аккаунт Reddit фойдаланувчисига эрининг хиёнатини фош қилишга ёрдам берди

Сохта аккаунт Reddit фойдаланувчисига эрининг хиёнатини фош қилишга ёрдам берди
Фото: EPA
Reddit фойдаланувчиси сохта аккаунт орқали эрининг хиёнатини фош қилишга муваффақ бўлганини сўзлаб берди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Аёл эрининг смартфонида танишувлар дастури ўрнатилганини сезиб қолди. Шунда у сохта аккаунт очиб, эри билан дастурда гаплаша бошлади.
Интернет фойдаланувчиснинг айтишича, у эри билан танишганига 20 йил, турмуш қурганига эса 15 йил бўлган.

У Reddit фойдаланувчиларидан энди қандай йўл тутиш борасида маслаҳат сўраган. Аёл турмуш ўртоғи билан бу ҳақда «бақир-чақирсиз» қандай гаплашиб олишни билмаслигини айтган. Шунингдек, у эрига бошқа ишонмаслигини ҳам ёзган.

Фойдаланувчилар унга ўзини қўлга олиб, эри билан ёзишишда давом этиш, унинг қанчадан бери бу дастурдан фойдаланишини ҳамда нима сабабдан рўйхатдан ўтганлигини сўрашни тавсия қилган.

Айримлар эса аёлга эрини учрашувга таклиф қилишни, бу ҳолатда унинг ўзини қандай тутишини кўришни маслаҳат берган.
Фойдаланувчиларнинг бошқа қисми эса эркакнинг тарафини олиб, у бошқа аёллар билан ёзишаётгани хотинига хиёнат қилаётганини англатмаслигини ёзган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сохта аккаунт Reddit фойдаланувчисига эрининг хиёнатини фош қилишга ёрдам берди