
Фото: Waldo Swiegers/Bloomberg
BMW компанияси харажатларни қисқартириш мақсадида 5 мингга яқин ишчисини бўшатишни режалаштирмоқда деб ёзади Kun.uz нашри.
Компания шу йўл билан ўзининг иқтисодий ҳолатига жиддий зиён етказган пандемия оқибатларини енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Пандемия сабабли турли давлатларда киритилган чекловлар сабабли компания автомобилларига талаб пасайиб кетди. Баъзи давлатларда эса BMW машиналарига талаб нол қийматгача тушиб кетган.
2020 йилнинг 1-чорагида компания машиналари савдоси жаҳон бозорида 6,4 фоизга тушиб кетган. Компания мутахассисларининг фикрича, бозор суст тикланади. Шу сабабли, даромад олиш муаммо бўлиб қолади.
Компания ўз харажатларини қисқартириш учун кескин чораларга, жумладан ўз корхоналарида ишловчи ходимлари сонини қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Бунда ишдан бўшатиладиган ходимларга компенсация тўлаш ёки муддатдан олдин пенсияга чиқиш каби вариантлар таклиф этилиши мумкин.
BMWИшчиларни БўшатишХаражатларни ҚисқартиришПандемия ОқибатлариАвтомобилларга ТалабИқтисодий Ҳолат Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар