11:41 / 07.06.2020
2 087

Олимлар эпидемиялар учун инсоният томонидан “идеал шароитлар” яратилганидан огоҳлантиришди

Олимлар эпидемиялар учун инсоният томонидан “идеал шароитлар” яратилганидан огоҳлантиришди
Фото: LETA
Ливерпул институти олимларининг таъкидлашича, инсоният томонидан ёввойи табиатдан инсонларга касалликлар ўтиши ва кейинчалик бутун дунё бўйлаб тарқалиши учун “идеал шароитлар” яратилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, экотизимларнинг фаол ўзгариши, жумладан ўрмонлар кесилиши одамларнинг янги вирусларга чалинишига олиб келади.

Охирги 20 йил ичида 6 та йирик таҳдидларга тўқнаш келдик. Улар - ўткир респиратор синдром, Яқин Шарқ респиратор синдроми, Эбола безгаги, парранда ва чўчқа грипплари ҳамда коронавирус. Биз улардан бештасининг оғир оқибатларидан қоча олдик, бироқ олтинча марта бунинг уддасидан чиқа олмадик”, деб айтган профессор Мэттью Бейлис.

Олимларнинг фикрича, келгусида янги касаллик пандемияси бошланиши эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли мутахассислар мавжуд касалликлар ҳақида катта ҳажмдаги ахборотни таҳлил қилувчи ва ушбу касалликлардан қай бири инсониятга хавф солишини аниқлайдиган тизим ишлаб чиқишган.

Улар ушбу тизим турли касалликларни ўрганиш учун маблағларни самарали тақсимлашга ва шу йўл билан эпидемиялар олдини олишга ёрдам беришига умид қилишмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар эпидемиялар учун инсоният томонидан “идеал шароитлар” яратилганидан огоҳлантиришди