date

Японияда бассейнларда фойдаланиш учун ниқоб ўйлаб топишди

Японияда бассейнларда фойдаланиш учун ниқоб ўйлаб топишди
Фото: «Twitter»
«Асахи» хабарига кўра, Японияда бассейнларда тақиладиган ниқоб ихтиро қилинди. Шаффоф материалдан ясалган ниқоб юзнинг пастки қисмини ёпиб, бемалол сузиш имконини беради, юздан сирғалиб тушиб кетмайди, сувда намиқмайди.
Таъкидланишича, янги турдаги ниқобга талаб юқори. Чунки 1 июндан мамлакатдаги бассейнлар очилишни бошлади.

Бассейнлар суви таркибидаги юқори миқдордаги хлор инфекцияни юқтириш хавфини камайтиришига умид қилишмоқда, бироқ болалар бўлимида, улар бевосита мураббий билан мулоқотда бўлгани учун, хавф эҳтимоли юқори, шунинг учун ҳам ана шундай ниқобни яратишга эҳтиёж туғилган.

Жонс Ҳопкинс университети хабарига кўра, Японияда коронавирусни юқтириш бўйича 17 минг ҳолат қайд этилган. Вафот этганлар — 259 киши.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда бассейнларда фойдаланиш учун ниқоб ўйлаб топишди