22:50 / 07.06.2020
2 565

COVID-19’дан вафот этганлар сони дунё миқёсида 400 минг нафардан ошиб кетди

COVID-19’дан вафот этганлар сони дунё миқёсида 400 минг нафардан ошиб кетди
Фото: Getty Images
АҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети берган маълумотларга кўра, бутун дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 400 минг нафардан ошиб кетган. Worldometer порталида эълон қилинган статистика бўйича эса жаҳонда жами 402,5 мингта ўлим ҳолатига коронавирус туфайли келиб чиққан касаллик сабаб бўлган.

АҚШ ҳали ҳам COVID-19 сабаб юз берган ўлимлар сони бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда, мамлакатда 109,8 минг нафар бемор касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Кейинги ўринларда Буюк Британия (29,1 мингта ўлим ҳолати), Бразилия (35,9 мингта), Италия (33,8 мингта), Франция (29,1 мингта) бормоқда. Россияда 5,8 минг нафар киши коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган ва мамлакат бу борада 14-ўринни эгалламоқда.

Бутун дунёда COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг умумий сони 6,9 миллиондан ошиб кетган. Касалланишлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда, бу ерда 1,9 миллион нафар одам коронавирусга чалинган. Кучли учликка Бразилия (672,8 минг нафар) ва Россия (467 минг нафар) кирган.

Май ойида Financial Times ва New York Times газеталари Россияда ўлим кўрсаткичининг камлигига эътибор қаратган. Уларда мамлакат ҳукуматининг расмий статистикани тақдим қилган вақтида ўлим ҳолатлари сонини сунъий камайтириб кўрсатаётгани тахмин қилинган. Аммо ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович бу каби салбий ҳолатлар ҳали учрамаганини қайд этган. Россиянинг АҚШдаги ва Буюк Британиядаги элчихоналари иккала газетанинг таҳририятларидан ушбу материаллар бўйича раддия беришни талаб қилган, «Роскомнадзор» бу борада текширув бошлаган.

29 майда ЖССТ коронавирус инфекциясидан вафот этган беморлар сони 350 минг нафардан ошганини маълум қилган. 26 май куни бутун дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5,5 миллиондан ошгани, 21 майда касалланганларнинг сони дунё бўйича 5 миллионган ортиб кетгани, 31 майда эса ер юзида COVID-19 билан касалланганлар сони 6 миллиондан ошиб кетгани хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » COVID-19’дан вафот этганлар сони дунё миқёсида 400 минг нафардан ошиб кетди