
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, 8 июнь ҳолати бўйича дунё бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 7 миллион кишидан ошди.
Касалланиш ҳолатларининг аксарияти АҚШда қайд этилган, у ерда 1,9 миллион кишида коронавирус аниқланди, Бразилия иккинчи ўринда - 691,7 минг киши, кейин Россия - 467 минг, Буюк Британия - 287,6 минг, Ҳиндистон - 257,4 минг киши.
Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 402 мингдан ошди. Вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ биринчи ўринда - 110,5 минг, Буюк Британия - 40,6 минг, Бразилия - 36,4 минг, Италия - 33,8 минг, Франция - 29,1 минг киши.
Университет маълумотларига кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши дунёнинг 188 мамлакатида расман тасдиқланди.
Коронавирус ИнфексиясиДунёда КоронавирусАҚШда КоронавирусВафот Этганлар СониЖонс Ҳопкинс УниверситетиКасалланиш Ҳолатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг