17:10 / 08.06.2020
2 550

Россия хорижликлар учун чегараларини қисман очди

Россия хорижликлар учун чегараларини қисман очди
Фото: РИА Новости
Россияликлар қариндошларини кўриш, даволаниш, ўқиш ва ишлаш учун хорижга чиқишлари мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, хориж фуқаролари ҳам Россияга тиббий мақсадларда келишлари мумкин. Бу борада тегишли фармонлар имзоланган.
Айни пайтда мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 476 658та ҳолат қайд этилган, 5971 нафар киши вафот этган.

Мутахассисларнинг фикрича, Россияда касалликнинг авж олиш нуқтасидан ўтилган, ҳукумат илгари жорий этилган чораларни босқичма-босқич бекор қилмоқда. Аввалроқ Россия Ўзбекистон билан авиақатновни 15 июлдан тиклаши мумкинлиги хабар қилинганди.

Маълумот берилишича, дастлаб 15та мамлакатга парвозлар қайта тикланиши мумкин. Парвозлар тўғрисида қарор давлатлар Россиядан авиарейсларни қабул қилишга розилик берганидан кейин қабул қилинади, якуний қарор эса «Роспотребнадзор»га боғлиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия хорижликлар учун чегараларини қисман очди