date
views 1 749

Британияда электромобиль фойдасига оддий машинасидан воз кечганларга 7,6 минг доллардан тўланади

Британияда электромобиль фойдасига оддий машинасидан воз кечганларга 7,6 минг доллардан тўланади
Фото: Getty Images
Буюк Британия автомобиль бозори бошқа кўплаб давлатлар каби коронавирус пандемияси ва мамлакат раҳбарияти томонидан жорий этилган карантин чекловлари сабаб катта зарар кўрди. Шунга қарамай, ҳукуматда иқтисодиётни «оёққа турғизиш» бўйича, хусусан, автомобиль соҳасига тегишли режа мавжуд, деб хабар беради Engadjet.

Telegraph манбаларининг сўзларига кўра, Британия ҳукумати ички ёнув двигателига эга автомобилларини электромобилга алмаштирмоқчи бўлганларга 7600 доллар тўлашни режалаштирмоқда. Тахминларга кўра, мамлакат бош вазири Борис Жонсон бу ҳақда 6 июль куни иқтисодиётни қутқаришга оид улкан режа доирасида эълон қилади.

Бу каби режанинг бир нечта ижобий томонлари бор. Биринчидан, у ростдан ҳам автомобиллар савдосини жонлантириши мумкин. Иккинчидан, электромобил ишлаб чиқарувчи Jaguar ва Mini каби маҳаллий маркаларнинг аҳволини яхшилашга хизмат қилади. Ниҳоят, электромобилларга ўтиш борасидаги янги рағбат узоқ муддатли мақсадни амалга оширишга ёрдам беради — Буюк Британияда 2035 йилга бориб ички ёнув двигателига эга автомобиллар савдосини тўхтатиш ва тўлиқ электромобилларга ўтиш.

Электромобилга ўтишда таклиф этиладиган каттагина мукофот мазкур жараённи тезлаштириб юбориши мумкин. Бироқ ҳозирча инфратузилма борасида баъзи шубҳалар қолмоқда: бир вақтнинг ўзида кўпчилик электромобилга ўтишни истаб қолса, мавжуд электр қувватлантириш тармоқлари етмай қолади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда электромобиль фойдасига оддий машинасидан воз кечганларга 7,6 минг доллардан тўланади