18:28 / 09.06.2020
3 112

Коронавирус эпидемияси 2019 йил ёзда бошланганига ишора қилувчи белгилар пайдо бўлди

Коронавирус эпидемияси 2019 йил ёзда бошланганига ишора қилувчи белгилар пайдо бўлди
Фото: «abcnews.go.com»
Америкалик олимлар коронавирус эпидемияси Уханда ўтган йили ёзда бошланган бўлиши мумкин деган тахминни илгари суришмоқда, дея хабар берди «ABC News».

Гарвард университети Тиббиёт мактаби профессори Жон Браунстейн раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар сўнгги икки йил давомида шаҳардаги йирик шифохоналарнинг авто тураргоҳларида бандлик динамикасини сунъий йўлдошлардан олинган суратлар орқали таҳлил қилишди.

Буни қарангки, шифохона авто тураргоҳларидаги машиналар сони 2019 йил августдан бирдан кўпая бошлаган. Кузда бандлик энг юқори даражага етган. Мана, масалан, 10 октябрда Тянью госпитали авто тураргоҳида 285 та машина турган бўлса, бир йил олдин бор-йўғи 171 та машина бўлган. Ўсиш 67 фоизни ташкил этган. Баъзи кунлари ҳатто 90 фоизгача фарқ қилган, дейди тадқиқотчилар.

Шунингдек, улар Хитойдаги «Baidu» қидирув тизими фойдаланувчиларининг сўровлари билан ҳам қизиқиб кўришган. Таъкидланишича, кузнинг бошларида одамлар йўтал ва диарея ҳақидаги маълумотларни кўпроқ излашган — бу аломатлар кейинчалик коронавирус инфекциясига хослиги ойдинлашган.

Гуруҳ раҳбарининг сўзларига кўра, трафик ўсиши билан COVID-19 эпидемияси ўртасидаги боғлиқлик ҳақида тўла ишонч билан гапириб бўлмайди. Бироқ тадқиқотчиларнинг фикрича, Ухандаги вазият денгиз маҳсулотлари бозорида вирус тарқалишидан анча олдин ёмонлашгани аниқ.

Декабрнинг охирида Уханда номаълум пневмония тарқалиши қайд этилди. Хитой ҳукумати бу ҳақда йилнинг энг охирги куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини хабардор қилди. Касаллик қўзғатувчиси янги типдаги коронавирус эканлиги маълум бўлди, кейинчалик хасталик расман COVID-19 деб атала бошлади. Январда Хитойда қатъий карантин чоралари жорий этилди, бироқ инфекция тарқалишини тўхтатиб қололмади. 11 март куни ЖССТ бутун жаҳон пандемиясини эълон қилди.

Ўшандан бери COVID-19 дунёнинг деярли барча мамлакатларида қайд этилди. ЖССТ маълумотларига кўра, қарийб 7 миллион кишида коронавирус аниқланди, 400 минг киши ҳаётдан кўз юмди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус эпидемияси 2019 йил ёзда бошланганига ишора қилувчи белгилар пайдо бўлди