21:50 / 09.06.2020
3 185

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум этилди
Фото: kenesh.kg
Бишкекда Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исақовга жазо ҳукми чиқарилди. Исақов унга қўйилаётган айбловлар бўйича 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд собиқ бош вазирни коррупция моддаси бўйича айбдор деб топган.

Суд ҳукмига кўра, Сапар Исақов тарих музейи ва Чўлпон-отадаги ипподром реконструкцияси ишлари бўйича айбдор деб топилган. Исақов ушбу ишларнинг ҳар бири бўйича 12 йилдан қамоқ жазоси олган. Суд икки ҳукмни бирлаштириб, собиқ бош вазирга умумий ҳисобда 16 йиллик озодликдан маҳрум этиш ҳукмини чиқарган. Натижада, Исақовга Бишкек иссиқлик электр маркази реконструкцияси бўйича аввал чиқарилган ҳукм ҳисобга олинган ҳолда, жазони қатъий тартибдаги колонияда ўташ билан 18 йиллик озодликдан маҳрум этиш ҳукми чиқарилган.

Шунингдек, собиқ бош вазир давлатга 247 млн 650 минг сом (жорий курс бўйича 3,3 млн доллардан кўпроқ) тўлаб бериши керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум этилди