date
views 3 560

Депутатлар маст ҳайдовчиларнинг автомобилларини мусодара қилишни таклиф қилмоқда

Депутатлар маст ҳайдовчиларнинг автомобилларини мусодара қилишни таклиф қилмоқда
Россия Давлат Думасида актёр Михаил Ефремов иштирокидаги автоҳалокат сабабли маст ҳайдовчиларнинг автоуловларини мусодара қилиш амалиётини жорий этишни таклиф қилишмоқда.

"Мастлардан автомобилни олиб қўйиш керак, қимматбаҳо машина ёки эски “нол олти” бўлсаям. Биз ушбу ташаббуслар бўйича йўл ҳаракати полициясига тақдим этамиз. Шунингдек, бу таклифларимиз амалга ошиши учун улардан таклифлар кутамиз”, деди “Единая Россия”дан Давлат думаси депутати Александр Василев.

Эслатма: Кеча Москвадаги Смоленск майдонида бир автомобилнинг қарама-қарши йўлга чиқиб келаётган машинага урилгани видеоси тарқалган. Рулда бўлган машҳур актёр М.Ефремовнинг оёқда тура олмайдиган даражада маст бўлгани айтилади. Қаршидан келган автомобил ҳайдовчиси касалхонада вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Депутатлар маст ҳайдовчиларнинг автомобилларини мусодара қилишни таклиф қилмоқда