10:11 / 10.06.2020
2 182

2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб аталди

2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб аталди
Фото: ТАСС
Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда авиакомпаниялар даромади 84 млрд долларга, йўловчилар сони эса 2 мартага камаяди. Бундай рақамларни Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) келтириб ўтди.

Апрелнинг ўзида авиакомпаниялар 2019 йилга нисбатан 95 фоиз йўловчини йўқотган.
Авиакомпаниялар тушуми 2019 йилга нисбатан 50 фоизга – 838 млрд доллардан 419 млрд долларгача камаяди. Аввалги кўрсаткичларни 2021 йилда тиклашга муваффақ бўлинмайди. IATA авиакомпаниялар тушуми 2021 йилда фақатгина 598 млрд долларгача ошишини прогноз қилмоқда.

“Молиявий борада 2020 йил авиация тарихида энг ёмон йил бўлади”, деб айтган IATA раҳбари Александр де Жюньяк. Унинг таъкидлашича, авиаташувлар соҳаси ҳар кун 230 млн доллардан йўқотмоқда.

IATA прогнозига кўра, йўловчи авиташувларига талаб 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 54,7 фоизга камаяди. Шунингдек, йўловчилар сони 2020 йилда 2 мартага – 2,2 мрлд кишига камайиши кутилмоқда. Бу эса тахминан 2006 йилдаги кўрсаткичларга тенг ҳисобланади. Шу билан бирга прогнозда траффик секин-аста ўсаётгани айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб аталди