
Мексиканинг Жанубий пастки Калифорния штатида балиқчи океандан жаҳоннинг энг йирик оқ олабуғасини олиб чиқди. Бу ҳақда USA Today хабар берди.
Оғирлиги 39,9 килограмм келадиган улкан балиқни океан қирғоғида балиқ овлаш билан шуғулланган 36 ёшли Рикардо Реес Мартинес тутган. Бу 30 апрелда юз берган. Бироқ спорт балиқ ови халқаро ассоциацияси ушбу муваффақият ҳақида июнь ойига келиб хабар берди.
Рикардо улкан олабуғаларни тутиш бўйича 1953 йилда (бундан 67 йил аввал) ўрнатилган рекордни янгилаган. Ўшанда тутилган олабуғанинг оғирлиги 37,98 килограмм бўлган.
Балиқчининг сўзларига кўра, у рекорд ўрнатдим, деб ўйламаган. Дастлаб тутган балиғи ҳақида маълумот жўнатуб, рўйхатдан ўтказишни ҳам хоҳламаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар