date
views 1 370

Бельгия шаҳзодаси Испанияда карантин режимини бузгани учун жаримага тортилди

Бельгия шаҳзодаси Испанияда карантин режимини бузгани учун жаримага тортилди
Фото: Globallookpress
Испаниянинг Андалусия ҳамжамияти ҳукумати Белгия шаҳзодаси Иоахимни карантин режимини бузгани учун 10,4 минг евро миқдоридаги жаримага тортди.

Reuters агентлигига асосланиб ТАСС тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли Иоахим май ойининг охирида Кордобага ўқув малакасини ошириш учун келган. Сўнгра у карантин чекловларини бузганча бир неча кечаларда иштирок этган.

Орадан кунлаб ўтиб, тоби қочган шаҳзода коронавирусга тест топширган ва у мусбат натижа кўрсатган.
Хабар қилинишича, ана шундай кечалардан биридан 27 киши йиғилган, бу эса Кордобада жорий этилган, кўпи билан 15 кишилик чекловларни бузишдир.

Шаҳзода Иоахим – Бельгия маликаси Астриднинг ўғли ва қирол Филиппнинг жиянидир. Reuters маълумотига кўра, шаҳзода тахтга ворислик бўйича навбатда тўққизинчи ўринда туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бельгия шаҳзодаси Испанияда карантин режимини бузгани учун жаримага тортилди