10:52 / 11.06.2020
1 161

Johnson & Johnson коронавирусдан вакцинани одамларда синашни бошлайди

Johnson & Johnson коронавирусдан вакцинани одамларда синашни бошлайди
АҚШнинг фармацевтик воситалар ишлаб чиқарувчи Johnson & Johnson компанияси июлнинг иккинчи ярмида коронавирусга қарши вакцинани одамларда клиник синовдан ўтказишни бошлайди.

Компания раҳбари Пол Стоффелснинг айтишича, бу вакцинани ишлаб чиқаришни тезлаштиради.

Синовларни АҚШ ва Бельгиядаги 1045 кўнгиллида бошлаш режалаштирилмоқда. Вакцина компанияга қарашли Janssen Pharmaceutical Companies томонидан ишлаб чиқилган.

10 май куни Пол Стоффелс компания 2021 йилгача коронавирусга қарши 1 млрд доза вакцина олишни мўлжаллаётганини айтган. Ўшанда клиник синовлар сентябрда ўтказилиши ва вакцинани оммавий ишлаб чиқариш декабрда йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда коронавирусга қарши 8 та вакцина устида ишлар олиб борилаётганини маълум қилган.

ЖССТнинг хабар беришича, айни вақтда дунёда коронавирусга қарши 100 дан кўпроқ вакцина устида иш олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)