11:16 / 11.06.2020
3 278

Коронавирус: Ҳиндистон 5-ўринга кўтарилди

Коронавирус: Ҳиндистон 5-ўринга кўтарилди
Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони бир кеча-кундузда 9,9 мингтага кўпайиб, жами 286 579 кишини ташкил этмоқда, дея маълумот берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича Италия ва Испанияни ортда қолдириб, дунёда бешинчи ўринга кўтарилди.

Чоршанба куни 276 583 киши (бир кеча-кундузда 9,9 минг кишига кўпайган), ундан олдинги куни 266 598 киши (бир кеча-кундузда яна 9,9 минг кишига кўпайган) вирусни юқтирганлиги тўғрисида хабар берилганди.

«РИА Новости»нинг ёзишича, мамлакатда 137 448 киши даволанмоқда, 141 028 киши (бир кунда 5823 киши) тузалган, 8102 нафари (бир кунда 357 киши) вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус: Ҳиндистон 5-ўринга кўтарилди