
Хитой Касалликни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг бош врачи мамлакат томонидан вирус геномининг вақтида очиқланиши, касалликнинг олдини олишга ҳизмат қилганини ва бу воқеа тарихий эканини эътироф этди.
Маҳаллий телеканалга берган ўз интервьюсида Ву Зунёу Хитой томонидан геном бўйича маълумотлар жуда тез фурсатда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти ва бошқа давлатларга тақдим қилинганини маълум қилди. Унинг фикрича, айнан шундай «тезкорлик» қисқа вақт мобайнида тестларни яратишга имкон берди.
"30 йиллик тажрибамга таяниб шуни айта оламанки, биз қўлимиздан келганини қилдик ва ажойиб натижага эришдик. Дунёнинг ҳеч бир давлати Хитойнинг бу муваффақиятини такрорлай олмайди”, - деган Ву. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар