
Фото: «Yandex.com»
Англиянинг Ливерпуль Қироллик университети шифохонаси олимлари ошқозоности бези касалликларидан қийналаётган одамларда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган янги аломатни аниқлашди. Тадқиқот натижалари «Gastroenterology» журналида чоп этилди.
Беморларнинг бир гуруҳида, асосан ортиқча вазн ва семизликдан қийналаётган ёшларда кутилмаганда умумий яллиғланиш ҳамда қон таркибида кўп қанд ва ёғ топилган. Гарчи аломатлар мазкур касалликка хос бўлмаса-да, бу ҳолат панкреатит билан оғриётган беморларга ишора қилган. Ушбу кашфиёт беморларга панкреатит ташхисини эртароқ қўйишга ёрдам бериши мумкин.
Ўткир панкреатит — ошқозоности бези яллиғланиши бўлиб, у қориннинг тепа қисмидаги оғриқлар, ич кетиши ва қайт қилишлар билан кечади.
Ливерпуль ҚиролликКоронавирус АломатлариПанкреатит ТашхисиОшқозоности БезиТадқиқот НатижалариБеморлар Гуруҳи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар