07:30 / 13.06.2020
3 432

Кекса чечен Қирғизистондан ватанига қайтмоқда

Кекса чечен Қирғизистондан ватанига қайтмоқда
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 82 ёшли чечен қарияни Қирғизистондаги қариялар уйидан ватанига олиб келишни буюрди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбарининг ёрдамчиси, Грозний телерадиокомпанияси директори Ахмед Дудаев маълум қилди.

Кекса Данга Битаевнинг тарихини биринчи марта ўзининг инстаграм саҳифасида қирғизистонлик жамоат арбоби Ассол Молдокматова ёзган. У жойлаштирган видеода қария асли Чеченистондан бўлганини, неча ёшда эканлигини эслолмаслиги ва 1944 йилда чеченлар депортацияси пайтида Қирғизистонга келганини айтган.

"Данга Бишкекдаги қариялар уйида 10 йилдан бери яшайди. У Грозний шаҳрида туғилган ва қатағонлар даврида Қирғизистонга келган. Қариндошлари ва дўстлари йўқ. У Чеченистонга боришни орзу қилади... Эҳтимол, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бу ҳақда билса, унинг орзуси ушалардими?" – деб ёзган Молдокматова чечен чол ҳақида.

Рамзан Қодиров кекса ҳамюртини иложи борича тезроқ уйига қайтаришни буюрди. Чеченистон пойтахтида бу кекса одамнинг қариндошлари ҳам топилган, улар узоқ йиллардан бери қариндошларини қидириб топа олишмаган экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кекса чечен Қирғизистондан ватанига қайтмоқда