date
views 2 737

«Энди ҳеч қандай Ефремов йўқ, мен сизларга хиёнат қилдим» – актёр Михаил Ефремов видеомурожаат йўллади

«Энди ҳеч қандай Ефремов йўқ, мен сизларга хиёнат қилдим» – актёр Михаил Ефремов видеомурожаат йўллади
Фото: Сергей Фадеичев/ТАСС
9 июнь куни Москвада Россияда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Михаил Ефремов маст ҳолатда содир этган автоҳалокат оқибатида 57 ёшли Сергей Захаров вафот этганди. Бу воқеа Россияда кенг муҳокамалар марказида бўлди.

Кўпчилик актёрни кескин қоралаб, у ўз танишларини ишга солиб қутулиб кетиши ҳақида гапира бошлади. Ефремов воқеадан 4 кун ўтиб видеомурожаат йўллади ва барчадан кечирим сўради.

«Ўша лаънатланган душанбадан кейин тўрт кун ўтди. Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам нима дейишни билмайман. Улар қабул қилмаслигини билсам-да, Сергей Захаровнинг оиласидан кечирим сўрамоқчиман. Мен уларга ҳар қанақасига ёрдам беришга тайёрман. Йўқ, бу уларни сотиб олишга уриниш эмас.

Мен хотиним, болаларим, умуман менга ишонган барчадан қандай кечирим сўрашни ҳам билмайман. Маст ҳолатда рулга ўтириш кечириб бўлмайдиган иш. Бу ишим оқибатида мен билан тенгдош ажойиб инсон ҳалок бўлди. Унинг оиласи азоб чекаётганини билиб энди қандай яшайман билмайман.

Кўпчилик мени санъаткор сифатида оқлашларини айтмоқда. Йўқ, ахир нима бўлганини ҳамма кўриб турган ҳолатда қандай оқлаш мумкин? Мен бунга ҳаракат ҳам қилмайман. Шукрки, буларни онам кўрмади...

Бу кино эмас, орқага йўл йўқ. Тамом, энди ҳеч қандай Ефремов йўқ. Мен ҳаммангизга хиёнат қилдим. Кечиринглар, бошқа айтадиган гапим йўқ...
», деди актёр.

Марҳум Сергей Захаровнинг оила аъзолари Ефремовнинг кечиримини қабул қилмаганликларини айтишди. Актёр айни дамда уй қамоғида бўлиб турибди. Унга ўлимга олиб келган автоҳалокат келтириб чиқаргани учун 7 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Энди ҳеч қандай Ефремов йўқ, мен сизларга хиёнат қилдим» – актёр Михаил Ефремов видеомурожаат йўллади