14:05 / 14.06.2020
3 719

Олимлар коронавирус мутациясидан хавфсирамоқда

Олимлар коронавирус мутациясидан хавфсирамоқда
Дунё олимлари COVID-19 мутацияси кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкинлигидан ва инфекциянинг янада агрессив шакллари пайдо бўлишидан хавфсирамоқда.
Бу ҳақда Москва давлат университети иммунология ва молекуляр биотиббиёт маркази директори, профессор Михаил Пальцев айтиб ўтди.

Аввалроқ, италиялик олимлар коронавирус заифлаша бошлаганини ва мутацияга учраганини маълум қилишган эди. Михаил Пальцевнинг сўзларига кўра, бу вирусга коллектив иммунитет аста-секин ривожланиб бораётгани билан боғлиқ.

«Шу сабабли вирус бир мунча қийинчиликларга дуч келмоқда. Иккинчи сабаб — табиий шароитлар. Ёз келди, Баъзи ҳудудларда ҳарорат жуда иссиқ. Одатда, ушбу мавсумда иммунитет кучаяди ва ҳаводан юқадиган инфекциялар камаяди», — дейди профессор.

Бироқ, олимлар "COVID-19"нинг кейинги мутациялари одамлар учун янада тажовузкор ва ноқулай бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.
Пальцевнинг таъкидлашича, бу мутациялар инфекцияга қарши вакцинани яратиш жараёнини мураккаблаштиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирус мутациясидан хавфсирамоқда