17:37 / 14.06.2020
2 682

Хитойда йўлда кетаётган автоцистернанинг портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (видео)

Хитойда йўлда кетаётган автоцистернанинг портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (видео)
Фото: Global Times
Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги шосседа автоцистернанинг портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 172 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, CGTN телеканали хабар берди.

Воқеа жойида қутқарув-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, жароҳат олганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, жароҳат олганларни даволашга 630 нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Атроф-муҳитнинг ифлосланиш ҳолати қайд этилмаган. Кўнгилсиз ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, ичида суюлтирилган газ бўлган цистерна ортилган юк машинаси тезюрар шосседа портлаб кетган. Портлаш тўлқини оқибатида цистерна ҳавога учиб кетиб, бир неча юз метр наридаги завод бинолари яқинига бориб тушган. Натижада иккинчи портлаш юзага келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда йўлда кетаётган автоцистернанинг портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (видео)