
Фото: «Kremlin.ru»
Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушига бағишланган мақола ёзди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, мақола қачон чоп этилишини Путин шахсан ҳал қилади.
Иккинчи жаҳон урушига бағишланган мақола ёзиш нияти борлигини Путин катта матбуот анжуманида журналистларга маълум қилганди.
Бу йил Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 75 йил тўлди. Коронавирус пандемияси сабабли Россия анъанавий 9 май парадини 24 июнга кўчирди. Янги байрам санасини Путин иш ҳақи сақлаб қолинадиган дам олиш куни деб эълон қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар