date
views 3 128

«Эрон келинларининг 26 ёшли онаси». 530 нафар қизни турмушга берган Сима Алипур ҳақида

«Эрон келинларининг 26 ёшли онаси». 530 нафар қизни турмушга берган Сима Алипур ҳақида
Сима Алипур
Фото: Теhran Times

Теhran Times нашрининг ёзишича 26 ёшли Сима Алипур «Эрон келинларининг онаси» дея эътироф қилинган, у мамлакатдаги тўйларга ҳомийлик қилувчи энг ёш тадбиркорлардан бири ҳисобланади.

Тўрт йил аввал Симанинг турмуш ўртоғи саратон хасталиги сабаб вафот этган. Мусибатдан тушкунликка тушган аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлади, бироқ кейинчалик бошқа келинларни бахтли қилиш нияти сабаб ҳаётга, яшашга бўлган умид ва ишончи қайтади.

Шундан буён Алипур жами 530 нафар кам таъминланган оилаларнинг қизларини турмушга берди. Сима 200 нафар меҳмонга мўлжалланган никоҳ маросимларини ташкил қилиб, тўйлар учун пуллар ажратган.

Шунингдек, Сима Алипур Эрондаги одатга мувофиқ қиз томоннинг ўз мажбуриятларини бажаришида иштирок этади: ёш келин-куёвлар учун мебель ва маиший техникалар харид қилади.
Нашрдаги мақолада Эронда бу каби хайрия ишлари билан тахминан 500 нафарга яқин инсон шуғулланиши қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Эрон келинларининг 26 ёшли онаси». 530 нафар қизни турмушга берган Сима Алипур ҳақида