17:46 / 15.06.2020
2 879

Чехияда кўчада ниқоб тақиш бекор қилинди: бу ҳали ҳаммаси эмас!

Чехияда кўчада ниқоб тақиш бекор қилинди: бу ҳали ҳаммаси эмас!
Чехияда душанба кунидан бошлаб кўчада ниқоб тақиш бутунлай бекор қилинди, шунингдек, ресторанларда «шведча стол»га, 2,5 мингтагача одам иштирок этадиган ижтимоий акциялар ва Европа Иттифоқининг аксар мамлакатлари бўйлаб эркин сафар қилишга рухсат берилди, дея хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

«Душанба кунидан бошлаб кўчаларда, жумладан, бегона кишилар билан учрашганда ниқоб тақиш бекор қилинди, фақат жамоат транспорти ва хоналарда ниқоб тақиш шарт», — дейилади хабарда.

Энди кинотеатр ва театрларда томошабинлар буфетлардан фойдаланиши мумкин, фақат залга ўзлари билан таом олиб кириш олдингидек тақиқланади. Меҳмонхоналардаги ресторанларда «шведча столлар»га яна рухсат берилди.

Сартарошхоналарда мижозлар орасида 1,5 метрли масофа сақлаш қоидаси бекор қилинди. Ҳаммомга келувчилар буғхоналардан фойдаланиши мумкин, аквапаркларда эса чекловларсиз барча аттракционлар очилади.

Шунингдек, душанба кунидан бошлаб ижтимоий акцияларда 500 кишидан гуруҳларга бўлиниш шарти билан 2,5 мингтага одам қатнашиши мумкин. Масалан, футбол майдонларида ҳар бир гуруҳ учун алоҳида кириш ва чиқиш эшиклари бўлган бир нечта секторларга бўлинади. Бундай акция иштирокчилари секторлар бўйлаб ҳаракатлана олишмайди ва бир-биридан 1,5 метр масофа сақлаши зарур.

Чехия фуқаролари шу пайтгача фақат қўшни Австрия ва Словакия ҳудудларида эркин ҳаракатлана олишганди. Энди бу ҳуқуқдан бутун Европа Иттифоқи бўйлаб фойдаланиши мумкин. Фақат Португалия, Швеция ҳамда Польшанинг Силезия воеводасидан қайтиб келган чехияликлар ва хорижликлар чегарадан ўтаётганда COVID-19 га тест манфий чиққанлиги ҳақида ҳужжатни тақдим этиши зарур. Худди шу қоида Бельгия ва Буюк Британиядан Чехияга ташриф буюрувчи хорижликларга ҳам тааллуқли.

Ўтган бир кеча-кундузда, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига хабарларига кўра, Чехияда 33 та янги коронавирус ҳолати қайт этилди, 1 мартдан бошлаб уларнинг умумий сони 10024 тага етган. 7230 киши тузалиб чиққан, 330 киши вафот этган. Ҳозирги кунда 2464 киши даволанмоқда, уларнинг аксарияти уйда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чехияда кўчада ниқоб тақиш бекор қилинди: бу ҳали ҳаммаси эмас!