21:45 / 15.06.2020
2 335

Америкалик Пол Уилан Россияга қарши жосуслик қилгани учун 16 йилга қамалди

Америкалик Пол Уилан Россияга қарши жосуслик қилгани учун 16 йилга қамалди
Фото: ТАСС
Москва шаҳар суди АҚШ фуқароси Пол Уилан жосуслик қилганликда айбдор деб топди ва 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этди, дея хабар беради «Интерфакс».

Уиланнинг адвокати Владимир Жеребенковнинг маълум қилишича, ҳимоя томони ҳукмдан норози ва 10 кун ичида у бўйича шикоят қилишни режалаштирмоқда. Уилан суд қарори бўйича шикоят билан чиқиш ниятида эканини тасдиқлади, деб ёзади «Интерфакс».

Ҳукм эълон қилинишидан олдин, америкалик ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини яна бир бор такрорлади.
«Бу сиёсий суд, сохта суд. Биз айбсизлигимни исботладик, уйдирмалар бўлганини исботладик», - дея айтиб ўтган Уилан.

Прокуратура Уиланни 18 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради.
Уилан Канада ва Ирландия фуқаролигига, шунингдек Британия фуқаролигига эга. У 2018 йил 28 декабрь куни Москвада ФХХ ходимлари томонидан ушланди, дея хабар берган ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар маркази.

Унга кўра, «Уилан жосуслик кампанияси пайтида» қўлга олинган. «Ведомости» манбасининг таъкидлашича, Уилан 1999 йилдан бери Россияда жосусликда айбланиб қўлга олинган биринчи америкалик бўлди.

Адвокатларнинг сўзларига кўра, Уиланнинг falsh-дискда давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар бўлган. Ҳимоя томонининг таъкидлашича, Уилан дискда Россияга аввалги сафарлари ҳақидаги шахсий маълумотлари бўлган деб ҳисоблаган, аммо буни текшира олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик Пол Уилан Россияга қарши жосуслик қилгани учун 16 йилга қамалди