08:18 / 16.06.2020
2 357

Қирғизистон бош вазири истеъфо берди

Қирғизистон бош вазири истеъфо берди
Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев радиочастоталарни сотиш билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизматида маълум қилинди.

Май ўртасида Қирғизистон парламентида радиочастоталарнинг ноқонуний сотилиши бўйича можаро авж олган. Депутатларнинг версиясига кўра, 2 та радиочастота Қирғизистоннинг мобил операторларидан бирига 1000 ва 700 қирғиз сомига сотилган. Бунинг натижасида эса давлатга кўп миллиард сомлик зарар етказилган.

Ушбу иш бўйича қўзғатилган жиноий иш бўйича Қирғизистон давлат алоқа агентлигининг собиқ директори Наталья Черногубова ва махсус хизматларнинг бир қатор ходимлари қўлга олинган. Парламентнинг 20 майдаги йиғилишида депутат Жанар Акаев бош вазир ушбу ишга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтган. Акаевнинг фикрича, радиочастоталар бош вазирнинг рухсатисиз сотилган бўлиши мумкин эмас. У етказилган зарарни 5 млрд қирғиз сомига баҳолаган.

Мамлакат коронавирус инфекцияси ва унинг иқтисодиёт учун оқибатларига қарши курашаётган бугунги мураккаб шароитда, ҳукумат барқарор ишлаши ва фуқароларнинг тўлиқ ишончига эга бўлиши лозим, мавҳумлик эса ҳукуматнинг тўлақонлик ишига халақит қилади. Бу нуқтайи назарлардан келиб чиқиб, ўзимдан Қирғизистон Республикаси бош вазири ваколатларини топширишга қарор қилдим”, деб айтган Абилгазиев.

Бош вазир радиочастоталар сотилиши иши бўйича терговга босим ўтказишда айбловлардан қочиш мақсадида май охирида икки ҳафталик таътил олган. “Мен аввал ҳам гапирганман ва яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман, бу ишга ҳеч қандай алоқам йўқ, менинг номимга билдирилаётган айбловлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Икки ҳафталик таътилим давомида тергов идоралари менга бирорта савол билан мурожаат қилмади. Ишончим комилки, тергов барчасини ўз ўрнига қўйиб, қонуннинг бузилишидаги ҳақиқий айбдорларни аниқлайди
”, деб давом эттирган ўз сўзларини Абилгазиев.

Ўз ишимда доим ҳалол ва очиқ-ойдин ишлаганман, умумий ишга фойда келтиришга ҳаракат қилганман ва аминманки, келгусида ўз билимларимни ва тўплаган тажрибамни мамлакат ва жамият равнақи учун қўллашимга яна имконият бўлади”, деб ўз сўзларини якунлаган эндиликда собиқ бош вазир. Абилгазиев ушбу лавозимни 2018 йилдан бери эгаллаб келаётганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон бош вазири истеъфо берди