23:53 / 17.06.2020
3 723

Женнифер Лопес жазирама кунларни Тинч океани соҳилидаги ҳашаматли уйда ўтказади (фото)

Женнифер Лопес жазирама кунларни Тинч океани соҳилидаги ҳашаматли уйда ўтказади (фото)
Фото: EPA
Женнифер Лопес ва Алекс Родригес ёзнинг жазирама кунларини Malibu соҳилида жойлашган уйда ўтказишга қарор қилган. Бу ҳақда Hello Магазине нашри хабар берди.

Жуфтлик 2019 йилнинг февраль ойидаёқ Тинч океанининг Malibu соҳилларидан 6,6 миллион долларга уй харид қилганди. Ҳудуди 410 кв метрдан иборат уй 4 та ётоқхона, уй кинотеатри ва кўзгули ёга студияси, сауна, фитнес зали ва жакузили террасани ўз ичига олган.

Бу каби имкониятларга қарамасдан уйни ижарага беришга, ҳатто сотишга қарор қилган жуфтлик шу кунларда Malibuдаги бошқа бир ҳовли олдида папарация нишонига учраган.

Таъкидланишича, Алекс ва Лопеснинг Bentley русумли машинаси уч қаватли уй ёнида тўхтаган. Шундан кейин ОАВ юлдузлар ташриф буюрган уй суратини эълон қилган.

Фото: TheMLS

Фото: TheMLS
Таъкидланишича, ижара нархи 70 000 долларни ташкил қиладиган уй 3 та ётоқхона, 5 та ювиниш хонаси ва меҳмонхона ҳамда ошхонадан иборат. Хоналарнинг катта ва кенг ойнасидан океанни томоша қилиш имконияти мавжуд.

Фото: Hello Magazine

Фото: TheMLS

Фото: TheMLS

Фото: TheMLS

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Женнифер Лопес жазирама кунларни Тинч океани соҳилидаги ҳашаматли уйда ўтказади (фото)