07:00 / 18.06.2020
3 233

Яна бир давлат раҳбари ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланди

Яна бир давлат раҳбари ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланди
Гондурас президенти Хуан Орландо Эрнандес ва унинг рафиқаси Ана Гарция Кариас коронавирусга чалинди.

Президентнинг таъкидлашича, ўтган дам олиш кунлари у ўзини беҳол ҳис қилган. Шундан кейин унинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берган. Эрнандес бу вазият унинг масофадан туриб ўз мажбуриятларини бажаришига халақит қилмаслигини айтган. Бироқ президент ўз қароргоҳидами, президент уйидами ёки ҳарбий госпиталдами ишлашига аниқлик киритмаган.

Гондурас раҳбари даволанишни бошлаб юборгани ва айни вақтда ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган.

«Менга дам олишни тавсия қилишди, бироқ мен ўз ишимни давом эттираман ва ходимларим орқали электрон кўринишда кўрсатмалар бериб бораман. Бошқача айтганда, мен алоқада қоламан», деб таъкидлаб ўтган Эрнандес ва аҳолини коронавирусга чалинмаслик учун барча эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.

Таъкидлаш жоиз, Эрнандес ва унинг рафиқаси Лотин Америкасида коронавирусга чалинган илк президент жуфтлиги бўлди.
Охирги маълумотларга кўра, Гондурасда ҳозирда 9,6 минг киши коронавирусга чалинган, улардан 330 нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яна бир давлат раҳбари ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланди