date
views 3 090

Ирландияда қулоқсиз қуёнча дунёга келди

Ирландияда қулоқсиз қуёнча дунёга келди
Фото: Daily Mail
Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида яшовчи Кайли Кларк қуён боқади. Бир ой олдин унинг қуёнлари болалади, битта қуёнча қулоқсиз туғилди, деб ёзади Daily Mail.

Қуёнчага Лео деб лақаб қўйилди, Кайли уни ўзига олиб қолди. 31 ёшли ирландиялик аёл қуёнчанинг тақдиридан хавотирланиб, унинг яшаб кетишига шубҳаланганди. Бироқ қуёнча қолган жониворлар сингари ривожланиб катта бўлди.

Фото: Daily Mail
«У жуда чиройли бўлиб улғайди, шунинг учун уни ўзимизга олиб қолишга қарор қилдик. Биз унга Лео деб лақаб қўйдик, чунки қулоқлари бўлмагани сабабли у шер боласига ўхшарди», — дейди Кайли Кларк.
Унинг сўзларига кўра, қуён нима сабабдан қулоқсиз, бироқ соғлом туғилганига тушунмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ирландияда қулоқсиз қуёнча дунёга келди