
Фото: Pixabay
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси болаларга мўлжалланган, ейиладиган қумни яратди ва машҳур бўлиб кетди. @elleannachristine никли аёл қумни тайёрлаш жараёни акс этган видеони TikTok’даги саҳифасида эълон қилди.
Видеода аёлнинг маккажўхори қаламчаларини блендерда майдалаб, уни қум ўрнига катта идишга солиб қўйганини кўриш мумкин. Видеода унинг қизи қумда завқланиб ўйнаётган ҳам акс этган.
Ролик 2,6 миллион марта томоша қилинган, кўпчилик аёллар видео муаллифининг топқирлигига қойил қолган.
Бошқа фойдаланувчилар ҳам ейиладиган қум болаларга манзур бўлганини ёзиб қолдирган.
Айрим ота-оналар эса ушбу қумнинг хавфли томонини ҳам ёзиб қолдирган. Болалар ҳақиқий қумни ҳам мазали деб ўйлаб еб қўйиши мумкин, дея фикр билдирган ота-оналар.
— Shukhrat (@bankir2102) June 18, 2020
Манба: Daryo.uz
Ейиладиган ҚумБолалар учунИнтернетда МашҳурTikTok ВидеосиОта-оналар ФикриМўлжалланган Маҳсулот Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар