10:24 / 19.06.2020
4 069

Олимлар нима учун коронавирусдан кўпроқ европаликлар азият чекаётганини аниқлади

Олимлар нима учун коронавирусдан кўпроқ европаликлар азият чекаётганини аниқлади
Фото: «Korrespondent.net»
Коронавирусга чалинган европаликлар дунёнинг бошқа аҳолисига қараганда 3-6 маротабага кўпроқ ҳид ва таъм билиш ҳиссини йўқотишдан азият чекмоқда. Бу каби хулоса Невада университети профессори бошчилигида АҚШ ва Польша тиббиёт ходимлари гуруҳи томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида маълум қилинган.

SARS-CoV-2 коронавируси инсон организмига тушиши билан касалликнинг бир қатор белгилари пайдо бўлади, энг биринчи навбатда ҳид ва таъм билиш ҳисси йўқолади.

Европадаги касаллар устида ўтказилган дастлабки кузатувлар бу каби муаммо коронавирусга чалинган деярли барча беморларда аниқланган. Шу билан бирга, осиёлик ва африкаликларда ҳид ва таъм билиш ҳиссининг йўқолиши 6-15 фоиз беморда кузатилган.

«Бизнингча, бу вирус эволюцияси билан эмас, балки этник гуруҳлар орасидаги генетик фарққа боғлиқ», — дейди олимлар.

Аниқланишича, вирус бурун шиллиғидаги ҳид билиш рецепторларидан ўзига хос «дарвоза» сифатида фойдаланиб, инсон миясига кириб боради ва нерв тизими бўйлаб тарқалади.

Бу эса коронавирус нима сабабдан Европа ва АҚШ давлатларида Хитой ва Осиёнинг бошқа давлатларига қараганда тез тарқалаётганини тушунтириб беради.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар нима учун коронавирусдан кўпроқ европаликлар азият чекаётганини аниқлади