19:40 / 19.06.2020
2 942

Австралияда коала ва вомбат дўстлашиб олди. Улар учрашганида бир-бирини ўпиб қўймоқда (видео)

Австралияда коала ва вомбат дўстлашиб олди. Улар учрашганида бир-бирини ўпиб қўймоқда (видео)
Фото: Australian Reptile Park
Австралиянинг Жанубий Уэльс штати Сомерсби шаҳридаги Reptile Park боғида яшовчи Эльза лақабли коала ҳамда Хоуп лақабли вомбат карантин пайтида дўстлашиб олди, деб ёзади Esquire.

Бир куни боғ ходимлари Хоуп лақабли вомбатнинг қафасини тозалаётган пайтда уни коалалар қафасига жойлаштириб турди. Бу вақтда Хоуп Эльза лақабли коала билан дўстлашиб олди. Шундан сўнг улар кўп вақтини бирга ўтказа бошлади. Улар ҳар учрашганида бир-бирининг бурнидан ўпиб қўяр, айрилганида эса сезиларли равишда бир-бирини соғина бошлади. Бу ҳолатни сезган боғ ходимлари дугоналарни битта қафасга жойлаштириб қўйди.

«Биз ушбу дўстликдан жуда ҳайрон бўлдик. Вомбат ва коала бир оилага мансуб жониворлар бўлса ҳам уларнинг ўзаро бундай яқин муносабати ноодатий ҳолат!», — дейди боғ ходими Дэн Рамси.

Коала ва вомбатлар халтали сут эмизувчилар оиласига киради. Уларни яқин қариндошлар дейиш мумкин. Бироқ уларнинг фарқлари ҳам бор. Масалан, коалалар дарахтда яшайди, эвкалипт баргларини ейди. Вомбатлар эса ўзларига ин қазиб, ерда яшайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда коала ва вомбат дўстлашиб олди. Улар учрашганида бир-бирини ўпиб қўймоқда (видео)