21:48 / 19.06.2020
3 413

Россияда дилерлик салонидаги автомобилни таъмирлаш вақтида унинг ичидан қораялоқ ини топилди

Россияда дилерлик салонидаги автомобилни таъмирлаш вақтида унинг ичидан қораялоқ ини топилди
Фото: Motor
Тюмендаги General Motors дилерлик маркази ходимлари карантиндан сўнг автотураргоҳда қолиб кетган машиналарнинг бирида пайдо бўлган ноодатий «совға»га дуч келди. Машина ўзининг таъмирланишини кутиб ётган бир вақтда унинг мотор бўлмасида қораялоқ ини пайдо бўлди, деб хабар қилади Motor.

Автомобиль двигателидаги носозлик сабаб дилерлик марказига ташлаб кетилган. Бироқ коронавирус пандемияси натижасида жорий этилган чекловлар сабаб сервис ходимлари изоляцияга кетган ва моторни алмаштиришга улгурмаган.

Изоляция вақтида автомобиль дилерлик маркази ҳудудида ҳаракатсиз қолиб кетган. Чекловлар олиб ташлангач, ходимлар машина двигателини алмаштиришга киришган ва мотор бўлмасига ин қуриб, полапон очган қораялоққа дуч келган.

Фото: Motor
General Motors ходимлари эҳтиёткорлик билан қушларнинг инини бошқа жойга кўчириб, уларни орнитологларга топширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда дилерлик салонидаги автомобилни таъмирлаш вақтида унинг ичидан қораялоқ ини топилди