
Фото: «РИА Новости»
Енгил вазн тоифасида УФС чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг аҳволи касалликдан кейин яхшиланишни бошлади. Бу ҳақда Ҳабибнинг мураббийи Хавьер Мендес «ТАСС» нашрига хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, умумий танишларидан бири Ҳабибнинг отасини коронавирусдан тузалганини айтган. Нурмагомедовнинг охирги вақтларда қачонлардир бошидан ўтказган юрак операцияси билан боғлиқ асоратлардан азият чеккани ва ҳозирга келиб аҳволи яхши экани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис 25 апрель куни Доғистондаги шифохоналардан бирига пневмония ташхиси билан ётқизилганди. 3 май санасида эса аҳволи оғирлашгани сабабли Москвага олиб борилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.