10:16 / 20.06.2020
2 542

Арманистон бош вазири ҳам Москвадаги Ғалаба парадига бормасликка қарор қилди

Арманистон бош вазири ҳам Москвадаги Ғалаба парадига бормасликка қарор қилди
Фото: Арманистон бош вазирининг матбуот хизмати
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига бора олмаслигини маълум қилди. У мазкур қарорга келишига Арманистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб бўлганини қайд этган, деб ёзмоқда «РИА Новости».

«Мен ушбу таклифни катта эҳтиром билан қарши олгандим ва Москвадаги тантанали тадбирларда иштирок этишни мақсад қилгандим. Аммо эпидемиологик вазият мазкур ташрифни амалга оширишимга тўсқинлик қилмоқда», — дея мактуб ёзган Пашинян Россия президенти Владимир Путинга.

Ғалаб паради Москва шаҳрида 24 июнда бўлиб ўтади. Тадбирга хориж давлатларидан қайси раҳбарларнинг келиши борасида аниқ маълумот берилмаган. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров 11 июнда асосан МДҲ давлатларидан 12 нафар давлат раҳбари тадбирда иштирок этиш истагини билдирганини қайд этган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу парадда иштирок этиши кутилмоқда.

18 июнда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатдаги оғир эпидемиологик вазият сабаб Москвадаги ушбу парадга кела олмаслигини билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон бош вазири ҳам Москвадаги Ғалаба парадига бормасликка қарор қилди