
Исроил разведка вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трампнинг қўллови туфайли Фаластинга тегишли Ғарбий соҳилни аннексия қилиш учун ҳозирги вақт жуда мослиги ҳақида баёнот билан чиқди, дея хабар беради Deutsche Welle.
“Ноябрь ойидаги президент сайловдан кейин АҚШнинг қўллаб-қувватлаши аниқ эмас”, – дейилади баёнотда.
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден аввалроқ Исроилнинг аннексия режасини маъқулламаслигини, бу халқаро ҳуқуққа зидлигини ва минтақада беқарорликка сабаб бўлиши мумкинлиги айтган эди. Исроил разведка вазирлиги аннексияга кучли қаршилик бўлмайди, фаластинликлар долзарб муаммолар билан, жаҳон ҳамжамияти эса коронавирус пандемияси билан овора деган фикрда.
Европа Иттифоқининг етакчиларидан ҳисобланувчи Германия ва Франция Исроилдан аннексия режасидан воз кечишни сўради. Уларнинг назарида Фаластин ҳудудининг бир қисми Исроилга қўшиб олиниши халқаро қонунларга тўғри келмайди.
Манба: Azon.uz
Исроил РазведкасиФаластин ЕрлариАҚШ ПрезидентиАннексия РежасиХалқаро ҚонунларЕвропа Иттифоқи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар