date
views 2 872

Коронавирус Италиядан тарқалгани ротми?

Коронавирус Италиядан тарқалгани ротми?
Маҳаллий мутахассисларнинг айтишича, Италияда янги коронавирус ўтган йилнинг декабрида тарқала бошлаган. Ўша вақтда ушбу касалликнинг белгилари билан шифохонага ётқизилганлар қайд этилган, дея хабар бермоқда Би-би-си.

Олимлар Италияда биринчи COVID-19 ташхиси қўйилишидан анча олдин, ўтган йилининг 18 декабрида Милан ва Туриндаги оқава сувлар таркибида вируснинг генетик излари бўлганини таъкидламоқда. Бу эса коронавирус Хитойдаги Ухань шаҳрида оммавий тарқалишидан олдинроқ ёйила бошлагани ҳақидаги тахминларни тасдиқлайди. Хитойда коронавируснинг тарқалиши декабрь ойида, Италияда эса февраль ўрталарида тасдиқланган.

Италиядаги генетик топилмалар вируснинг қандай тарқалганига манба бўлиши мумкин. Мазкур мамлакатда коронавирус оқибатида 35 мингга яқин киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус Италиядан тарқалгани ротми?
-->