09:33 / 21.06.2020
2 155

Беларусь президентлигига даъвогар Бабарикога айблов эълон қилинди

Беларусь президентлигига даъвогар Бабарикога айблов эълон қилинди
Виктор Бабарико / Фото: belgazprombank
Беларусь президентлигига даъвогарлик қилаётган Виктор Бабарикога нисбатан Белгазпромбанк иши доирасида айблов эълон қилинди. Бу ҳақда сиёсатчининг адвокати Дмитрий Лаевский маълум қилди.

"Бугун Виктор Дмитриевич билан учрашдик, унга нисбатан айблов эълон қилинган. Қайси модда билан эканлигини айтишим мумкин эмас. Виктор Дмитриевич ўз ҳуқуқи, қарашлари ва пок номини ҳимоя қилиш ниятида", — деди Лаевский.

У шунингдек, ҳимоя томони Бабариконинг ҳибсга олиниши устидан шикоят қилганлиги, аммо ҳозирча бу бўйича суд бўлиб ўтмаганлигини айтди.
Лаевский сиёсатчининг ўғли Эдуард билан бошқа икки адвокат учрашганини маълум қилди.
"Ҳозирча батафсил маълумотга эга эмасман, лекин Эдуард ҳам соғ-саломат эканлигини биламан", — деб қўшиб қўйди адвокат.

Аввалроқ Беларусь телеянгиликлар агентлигининг Telegram-канали Бабарико ва ўғли давлат назорати қўмитасининг молиявий суриштирув департаментига олиб кетилгани тўғрисида хабар қилганди.

Бабарико илгари Белгазпромбанкни бошқарган. У лавозимини тарк этиб, президентлик сайловида иштирок этишини эълон қилганидан сўнг орадан бир ой ўтгач, банкда тинтувлар ўтказилди ва бир нечта ҳисбга олишлар амалга оширилди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусь президентлигига даъвогар Бабарикога айблов эълон қилинди