17:20 / 21.06.2020
2 289

Саудия Арабистонида комендантлик соати бекор қилинади

Саудия Арабистонида комендантлик соати бекор қилинади
Фото: «Glas.ru»
Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган комендантлик соатини бекор қилинади. Бу ҳақда BBC’га таяниб, «Интерфакс» нашри хабар берди.

Комендантлик соати 21 июнь, якшанба куни бекор қилинади, бироқ шунга қарамай, кўплаб чекловлар ўз кучида қолади. Ҳукумат хорижга саёҳат қилиш ва зиёратларга қўйилган тақиқларни ўз кучида қолдирган.

Ҳозирча Маккага Ҳаж зиёратларни амалга оширишга рухсат қачон берилиши номаълум. 2020 йилги Ҳаж зиёратлари июль ойининг охирларида бўлиб ўтиши керак.

Айрим мусулмон давлатлар, хусусан, Малайзия ва Индонезия ўз фуқароларига жорий йилда Ҳажга боришни тақиқлаб қўйган. Одатда Ҳаж зиёратлари вақтида бутун дунёдан 2,5 миллионга яқин мусулмон Маккага ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб Саудия Арабистонида 23 мартдан бошлаб шаҳарлар аҳолисининг ҳаракатланишига тақиқ киритилган бўлиб, соат 19:00 дан 06:00 га қадар комендантлик соати жорий этилган. Мазкур чеклов 21 кун давомида амалда бўлиши белгиланган эди. Маккадаги Ал-Ҳаром ва Мадинадаги Набавий масжидларида март ойининг охирида жамоат намозлари тўхтатилганди ва масжидлар Рамазон ойида ёпиқ ҳолда қолганди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланганлар сони 155 мингга яқинлашиб қолган, ҳозирга қадар 1,2 мингдан ортиқ одам COVID-19 қурбонига айланган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида комендантлик соати бекор қилинади