18:34 / 21.06.2020
2 670

Олтиндан қиммат зираворлар омборига ўғри тушди

Олтиндан қиммат зираворлар омборига ўғри тушди
Фото: «cnbc.com»
Буюк Британияда талончилар омбордан 60 минг долларлик ўн кг заъфаронни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига таяниб «CNBC» хабар берган.

Ҳодиса 11 июнь куни Лондонда юз берди. Воқеа жойидаги видеокузатув камералари икки киши омборга кириб, зираворлар солинган қутини олиб чиққанлигини қайд этган.

Заъфаронни бежизга қизил олтин дейишмайди. Чунки у дунёдаги энг қиммат зиравор ҳисобланади. Бир кило заъфароннинг баҳоси бир кило олтиндан ҳам қиммат: гап шундаки, заъфарон тумшуғидан олинган заъфар гуллари йилига бир ёки икки ҳафта давомида гуллайди.

Битта кичкина гулдан фақат учта бошча олиш мумкин. Бир килограмм заъфарон учун тахминан 300 мингта заъфар (ёки гулдан иборат иккита футбол майдони) керак бўлади. Шунингдек, гулни фақат қўлда териш кераклиги ва сермашаққатлилиги зиравор қийматига таъсир кўрсатади.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олтиндан қиммат зираворлар омборига ўғри тушди