date

Америкада Курт Кобейнга тегишли гитара 6 миллион долларга сотилди

Америкада Курт Кобейнга тегишли гитара 6 миллион долларга сотилди
Фото: Twitter
Nirvana гуруҳининг марҳум созандаси Курт Кобейннинг гитараси АҚШдаги аукцион савдоларида олти миллион долларга сотилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

«6 010 000 долларга сотилди! Гитара учун янги жаҳон рекорди. Курт Кобейннинг MTV Unplugged’даги чиқишида фойдаланилган гитараси», — дейилади аукцион уйи хабарида.

Маълум бўлишича, Кобейн ушбу Martin D-18E гитарасида охирги марта 1993 йилнинг 18 ноябрида, ўлимидан беш ой аввал куй чалган.
1994 йилда 27 ёшли Кобейн ўз жонига қасд қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Америкада Курт Кобейнга тегишли гитара 6 миллион долларга сотилди