10:30 / 22.06.2020
2 015

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 9 млндан ошди

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 9 млндан ошди
Фото: Keystone Press Agency / Global Look
Worldometer портали маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 9 млндан ошди. Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги суткада дунё бўйича рекорд сонда кунлик ўсиш қайд қилинганини маълум қилган.

Порталда берилган охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 9,046 млндан, ундан вафот этганлар сони 470 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

21 июнда ЖССТ рекорд даражада кунлик ўсишни қайд қилган. Бир кун ичида дунё бўйлаб 183020 та янги касалланиш ҳолати қайд қилинган, 4743 киши вафот этган.

ЖССТ бундан энг кўп касалланиш ҳолатини (116 мингдан кўпроқ) Шимолий ва Жанубий Америкада қайд қилган. Шунингдек, 20 июнда АҚШнинг бир нечта штатларида рекорд даражада кунлик ўсиш қайд қилинган.

Аввалги рекорд кунлик ўсиш 106 мингтани ташкил қилиб, 20 май куни қайд қилинган.

Worldometer маълумотларига кўра, айни вақтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича АҚШ 1-ўринни (2,356 млндан кўпроқ), Бразилия 2-ўринни (1,086 млндан кўпроқ) ва Россия 3-ўринни (584 мингдан кўпроқ) эгалламоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 9 млндан ошди