23:07 / 22.06.2020
2 268

Москвада 23 июндан қаҳвахона ва ресторанлар очилади

Москвада 23 июндан қаҳвахона ва ресторанлар очилади
Фото: ТАСС

Шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиши ўтган ҳафтадагига нисбатан ўн фоизга камайган. Шанба куни икки ой ичида биринчи марта мингтадан кам ҳолат қайд этилди.

Москвада 23 июндан коронавирус бўйича чекловларни олиб ташлашнинг янги босқичи бошланади, деб маълум қилди пойтахт мэри Сергей Собянин. Унинг маълум қилишича, уч ойлик танаффусдан сўнг қаҳвахона ва ресторанлар очилади.
Шунингдек, фитнес-клублар, бассейн ва спортзаллар ишга тушади.

Болалар боғчалари ва кутубхоналар, ижтимоий муҳофаза муассасалари ишига қўйилган чекловлар олиб ташланади.
Туристик агентликлар фаолияти ҳам тикланади, аммо ҳозирча Москва бўйлаб экскурсиялар уюштиришга рухсат берилмайди.

Шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиши ўтган ҳафтадагига нисбатан ўн фоизга камайган. Шанба куни икки ой ичида биринчи марта мингтадан кам ҳолат қайд этилди.
Собянин ниқоб ва қўлқоп тақиш режими сақланиб қолишини, оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланганлигини қайд этган.

Россияда жами 592 280 кишида коронавирус аниқланган, 8206 киши вафот этган, 344 416 киши тузалган.
Москвада COVID-19 215 014 кишида қайд этилган, 3617 киши вафот этган, 136 670 киши соғайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада 23 июндан қаҳвахона ва ресторанлар очилади