07:49 / 24.06.2020
2 072

Жанубий кореялик фаоллар Шимолий Кореяга 500 мингта ташвиқот варақаси ташлади

Жанубий кореялик фаоллар Шимолий Кореяга 500 мингта ташвиқот варақаси ташлади
Фото: Yonhap News Agency
Жанубий кореялик фаоллар гуруҳи пуфакларда Шимолий Кореяга 500 мингта ташвиқот варақаси жўнатди. Уларда Шимолий Корея раҳбарияти танқид қилинган.

Намойишчилар етакчиси Пак Сан Хакнинг таъкидлашича, унинг “Озод Шимолий Корея учун курашчилар” ташкилоти 500 мингта варақа солинган 20 та катта пуфакни учирган.

Шунингдек, пуфакларга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, унинг бобоси, Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сен ва синглиси Ким Е Чжон суратлари туширилган плакатлар маҳкамлаб қўйилган. Ушбу плакатларда Корея уруши тарихини эсдан чиқармаслик ва “ўз миллати қотилларига қарши” исён кўтаришга чақирилган.

Фаоллар Жанубий Кореяга қочиб кетган собиқ шимолликлар бўлиб, улар бу хатти-ҳаракатларини “шимолий кореяликларнинг озод этилиши ва адолат учун кураш” деб айтишган.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар Пхеньян Сеулни варақалар ташланишига йўл қўйиб беришда айблагандан кейин навбатдаги инқирозга учради.

16 июнда Шимолий Корея Жанубий Корея билан мувофиқлаштирувчи бюро биносини портлатиб юборган. Эртасига Шимолий Корея бош штабида чегарадаги ҳудудларга қўшинлар яна қайтарилиши ва у ерда машғулотлар қайта бошланиши ҳамда Жанубга қарши ташвиқот кампаниялари ўтказилиши маълум қилинган. Ўз навбатида, Шимолий Корея ҳам пуфаклар ёрдамида Жанубий Корея устидан миллионлаб ташвиқот варақаларини ташлашни режалаштирмоқда ва шу мақсадда 3 мингта пуфак ёрдамида Жанубий Кореяга 12 млн.та ташвиқот варақаси жўнатишга тайёрланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий кореялик фаоллар Шимолий Кореяга 500 мингта ташвиқот варақаси ташлади