09:25 / 24.06.2020
2 301

Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзи ҳақидаги «Саша 3%» мемига муносабат билдирди

Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзи ҳақидаги «Саша 3%» мемига муносабат билдирди
Фото: «РИА Новости»
Беларусь президенти Александр Лукашенко Брест шаҳрида ўтган мухолифат вакиллари билан учрашувда ўзининг рейтинги 3 фоиздан юқори эканини қайд этди. Лукашенко чиқишининг видеоёзуви «Беларусь 1» давлат телеканалида намойиш қилинган.

«Сиздан бир нарсани — тинчланишни сўрайман. Муаммойингиз бўлса, айтинг. Уни мендан бошқа ҳеч ким ҳал эта олмайди, тушуняпсизми? Беларусда бугун ҳеч ким ҳукуматни алмаштириб ташлай олмайди. Бу бизнинг ҳокимиятга тиш-тирноғимиз билан ёпишиб олганимиз туфайли эмас, аксинча ҳукуматдаги кўпчиликнинг иродасини синдириш мушкул. Сизлар эса «Саша 3%» ёзуви туширилган футболкаларда келибсиз. Ўзингиз амалдаги президентнинг рейтинги 3 фоиз бўлиши мумкинлигига ишонасизми? Шунга ўхшаш акция билан сайлов кампанияси, ҳатто мен ҳам бундан кўпроқ рейтинг йиғаман», — деган Лукашенко.

У ҳукуматни ҳақорат қилмаслик ва уни бошқаришга уринмасликни маслаҳат берган.
«Мўйловли суварак, яна бир нималар… Мен ҳали ҳам амалдаги президентман. Ҳеч бир мамлакатда одамларни ҳақорат қилишга йўл қўйилмайди. Ахир мен ҳеч бирингизни шахсан ҳақорат қилганим йўқ-ку», — деган Лукашенко.

Беларусда Александр Лукашенконинг рейтинги, унга халқнинг ишончи қай даражада эканини кўрсатувчи очиқ маълумотлар йўқ. Бу каби сўровномаларни ўтказиш ҳукуматда аккредитациядан ўтган хизматларга рухсат этилади. Кўпинча сўровномалар натижалари эълон қилинмайди.

Май ойи охирида Беларуснинг бир нечта нашри ва Telegram’даги каналларида онлайн сўровнома ўтказилган. Унда Беларусь аҳолисидан 2020 йилнинг 9 августида бўладиган президентлик сайловларида кимга овоз бериши ҳақида сўралган, айрим сўровномаларда Лукашенко 3 фоиз овоз тўплаган.

Фото: «Moyby.com»
Шундан кейин Беларусда «Саша 3%» меми (ҳазил сурати) пайдо бўлди. Бизнес вакиллари ҳам ушбу рақам оммавийлигидан фойдаланиб, мижозларга 3 фоизлик чегирмалар бера бошлади. Symbal.by Беларусь рамзлари билан танилган дўкони «Психо3%» ёзуви туширилган футболкалар савдосини йўлга қўйди. Шундан сўнг кийимларнинг катта партиясини милиция мусодара қилди, Symbal.by’да электр таъминоти ўчирилди, санитария-эпидемиология станцияси эса дўконнинг тикув цехини ёпди.

Фото: TJournal
Июнь бошида Беларусь Фанлар академияси сайтлардаги сўровномалар натижасини жамоатчилик фикри даражасига тенглаштирди ва уларни ўтказиш учун аккредитациядан ўтиш мажбурийлигини эълон қилди. Ушбу талабни бажармаган ОАВ жаримага тортилади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзи ҳақидаги «Саша 3%» мемига муносабат билдирди