21:50 / 26.06.2020
3 677

Зеленский Қримни қайтаришга ваъда берди

Зеленский Қримни қайтаришга ваъда берди
Украина президенти Владимир Зеленский Киев Қримни қайтариб олишига ваъда берди. Бу ҳақда УНИАН агентлиги хабар берди.
Зеленский Украина жанубига ташрифи чоғида қрим-татар фаоллари билан учрашувида ана шундай баёнот билан чиққан.

"Биз ҳаммасини қайтарамиз — Қримни ҳам, одамларни ҳам қайтарамиз", — деган у.
Владимир Зеленский шунингдек, ярим оролда қрим-татарлар байроғи кўтарилишига ваъда берган.
Қрим 2014 йилда ўтказилган референдум натижасида Россия таркибига қўшилганди.

Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалида намойиш этилган «Россия. Кремль. Путин» фильми муаллифи Павел Зарубин билан суҳбатда 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшиб олиниши «ярим орол аҳолисининг демократик танлови» эканлигини яна бир бор таъкидлади.

«Қрим ҳар доим бизники бўлган, ҳатто ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам», - дея қўшимча қилди у.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Қримни қайтаришга ваъда берди