08:20 / 27.06.2020
2 045

«Формула-1»нинг фахрий президенти қора танлиларни ирқчилар деб атади

«Формула-1»нинг фахрий президенти қора танлиларни ирқчилар деб атади
Фото: Getty Images
Берни Экклстоун АҚШдаги намойишчиларнинг ёдгорликларни бузиб ташлашга уринишини қоралади.
«Формула-1»нинг фахрий президенти Берни Экклстоун ирқчилик тўғрисида фикр билдирди. Унинг сўзларини CNN телекомпанияси келтириб ўтди.

«Аксарият ҳолларда қора танлилар оқ танлиларга нисбатан кўпроқ даражада ирқчи бўлиши мумкин. Намойишчиларнинг барча ёдгорликларни бузиб ташлашга уриниши бутунлай аҳмоқлик. Ундан кўра улар бу ерга фарзандларини олиб келиб, уларга нима учун бу инсонларга ёдгорлик қўйилгани ва улар ҳаётда нималар қилишганини айтиб беришса яхши бўларди», — деди «Формула-1»нинг собиқ раҳбари.

Май ойи охиридан бери АҚШ ҳамда Европада афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими сабабли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар ушбу воқеада полиция ва жамиятдаги ирқчилик ғояларини айбламоқда. Охирги ҳафталарда содир этилган тартибсизликлар давомида АҚШда айрим тарихий шахсларга атаб тикланган ёдгорликлар бузиб ташланди.

Экклстоун «Формула-1»га 40 йил давомида раҳбарлик қилган. У 2017 йил январда лавозимини тарк этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Формула-1»нинг фахрий президенти қора танлиларни ирқчилар деб атади